Тошкентда Tracker бутунлай ёниб кетди
Жамият
−
08 Ноябрь
5625Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида Tracker 2 русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 8 ноябрь куни соат 10:43 ларда Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасида Tracker 2 русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар мавжуд эмас.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келиши сабабларига аниқлик киритилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида автобус ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, улар ёниб кетган эди.
LiveБарчаси