Тошкентда тормози носоз Isuzu 5 та автомобиль билан тўқнашди
3-саҳифа
−
13 Декабрь 2022 6728 1 дақиқа
Тормоз тизимидаги носозлик сабаб Isuzu юк автомобили 5 та транспорт воситасига тўқнашди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати бошқармаси хабар берди.

Гап шундаки, кеча, 12 декабрь куни соат 15:10 ларда Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 "М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 184-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳайдовчи 1980 йилда туғилган Р.И. Isuzu русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган вақтда транспорт воситасининг тормози ишламай қолган ва ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган 3 та Nexia ва 2 та Cobalt русумли автомобилларга тўқнашган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь