Тошкентда тиланчилик қилаётган икки қиз ППХ автомобилига “босиб” олиб кетилди (видео)
Жамият
−
05 Август 2020
20915Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимлари икки қизни мажбуран хизмат автомобилига ўтқазаётгани акс этган видеотасвир тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу вазиятга расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 3 август куни соат 12:30 ларда ППХ бригадаси 3-батальон 5-отряд ходимлари Юнусобод тумани Абдулла Қодирий ва Шароф Рашидов кўчаларининг кесишмасидаги чорраҳада хизмат олиб бораётган вақтида, чорраҳада икки нафар қизлар тиланчилик қилаётганини кўрган. Бу қизлар ўзининг хатти-ҳаракатлари билан йўлнинг серқатнов қисмида авариявий ҳолатни юзага келтириб, транспорт воситалари ҳайдовчиларига халақит берган.
Қизларга ўрнатилган қонун қоидаларни бузаётгани тушунтирилиб, улардан яқин орадаги Юнусобод тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБга боришлари сўралган. Аммо 18 ёшли Сарвиноз Э. ва 19 ёшли Шаҳзода А. ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақорат қилган ва атрофдаги одамларнинг диққатини тортиш мақсадида шовқин кўтаришган. Натижада ходимлар қўшимча кучларни чақириб, ушбу қизларни ИИБга олиб келишган.
Профилактика инспектори К.Жўраев ушбу фуқаролар билан профилактик тушунтириш ишларини олиб бориб, тиланчилик қилганлик учун жавобгарлик белгиланганлигини маълум қилган. Улар томонидан бу ҳолат биринчи маротаба содир этилаётганлиги сабабли қизларга огоҳлантириш берилган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15