Тошкентда тиббий ниқоб тақмаган 1000 га яқин шахс жазоланди
Жамият
−
04 Июль 2021
13109Сўнгги кунларда эпидемиологик вазият мураккаблашиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар сони кўпаймоқда. Бунинг оқибатида ҳаттоки, Тошкент шаҳридаги коронавирус инфекциясига чалинганларни даволашга мўлжалланган тиббиёт марказлари қайта очилмоқда.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари пойтахт аҳолиси томонидан карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилмоқда. Биргина кеча, 3 июль куни карантин қоидаларига риоя этмаган ва тиббий ниқоб тақмаган 964 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилган, 4885 нафар фуқаро эса огоҳлантирилган.
“Фуқароларимиз бефарқликка берилиб, тиббий ниқобларни тақмаслиги, карантин қоидаларига риоя этмаслиги оқибатида касалланганлар сони ортмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига асосан, ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий йилнинг 28 июнидан карантин чекловлари кучайтирилди.
LiveБарчаси