Тошкентда тез ёрдам ва юк автомобили тўқнашди 

Жамият

image

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Hyundai русумли тез тиббий ёрдам ва “ГАЗ-330210” русумли юк автомобили ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, соат 20:45 атрофида Шайхонтоҳур туманининг Нурафшон ва М.Уйғур кўчалари кесишган чорраҳада ЙТҲ юз берган. 1989 йилда туғилган ҳайдовчи Д.Э. бошқарувидаги “ГАЗ-330210” русумли юк автомобили ҳамда 1959 йилда туғилган ҳайдовчи М.Э. бошқарувида бўлган Hyundai русумли тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига эса техник шикаст етган.

Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг августида пойтахтнинг Чилонзор туманида Nexia ва тез ёрдам машинаси тўқнашган ва бунинг оқибатида тез тиббий ёрдам автомобили йўловчиси шифохонада вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг