Тошкентда “тез ёрдам” Spark билан тўқнашди
Жамият
−
22 Август 2020
6242Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам автомашинаси ва енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси ва ҳамшираси тан жароҳати олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Воқеа жорий йил 21 август куни соат 16:30 да Шайхонтоҳур туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлидаги Гулзор чорраҳасида содир етилган. Тез тиббий ёрдам автомобили ҳайдовчиси 53 ёшли Г.Б. светофорнинг тақиқловчи белгиси остида ҳаракатланган.
Натижада, 40 ёшли Н.Н. бошқарувидаги Spark русумли автомобилга тўқнашган. ЙТҲ натижасида тез тиббий ёрдам машинаси ағдарилган ва автомашина ичида бўлган ҳайдовчи ва 29 ёшли ҳамшира Х.A. жароҳатланиб, шифохонага олиб борилган.
Spark автомобили ҳайдовчисининг сўзларига кўра, тез тиббий ёрдам машинасининг махсус товуш ва ёруғлик сигналлари ёқилмаган бўлган. Ҳозирда тергов ва текширув ишлар давом этмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь