Тошкентда технопарк ичидаги цех ёниб кетди 

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги технопарк ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 1 сентябрь куни соат 16:26 да Қушбеги даҳасида жойлашган Яккасарой технопарки ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехининг том ва ички қисмида тахминан 1000 квадрат метр майдонида ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:31да ҳодиса жойига етиб борган ҳамда ёнғинни соат 17:29 да қуршаб олиб, соат 18:07 да бартараф этган.

Воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган.

Ёнғинни бартараф этишга 11 та ёнғин-қутқарув экипажи, 2 та махсус сув ташишга мўлжалланган (водовоз) автомобиль, 1 та қутқарув отряди экипажи жалб этилган. 

Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиши ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made