Тошкентда талабалар 60 минг долларлик “запчаст”ларни ўғирлаб кетди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 18 ва 19 ёшли талабалар умумий қиймати 60 минг доллар бўлган автомобиль эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 май куни Х.Д.нинг “102” қисқа рақамига берган хабарига кўра, 2020 йилнинг тахминан май ойидан 2021 йилнинг 15 май кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар Юнусобод тумани Янгиариқ маҳалласида жойлашган хонадони қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда уйга кирган.

Номаълум шахслар умумий нархи 60 минг АҚШ доллари бўлган, Корея давлатида ишлаб чиқарилган Chevrolet русумли автомобилларнинг турли хилдаги эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетган.

Тезкор қидирув ҳаракатлари жараёнида ушбу жиноятни Юнусобод туманида яшовчи талабалар — 19 ёшли А.З. ва 18 ёшли Х.А. содир этганлиги аниқланиб, улардан бир нечта турдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридагиТергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.З. ва Х.А. процессуал тартибда ушланган.

Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилади.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг