Тошкентда таксилар тўлиқ электромобилларга ўтказилади

Жамият

image

Тошкентда йўналишсиз такси хизмати кўрсатиладиган ҳаракат таркиби тўлиқ электромобилларга ўтказилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси” лойиҳасида белгиланган.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида йўналишсиз такси фаолияти орқали йўловчиларга такси хизматини кўрсатиш учун енгил автомобилларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган енгил автомобиллар сони 11 000 дан кўп бўлиб, такси автомобилларининг тасарруф муддати ўртача 15 йилни ташкил этади.

Концепцияга кўра, Тошкент шаҳрида йўналишсиз такси фаолиятини ривожлантириш, йўловчиларга сифатли, қулай, арзон ва хавфсиз транспорт хизмати кўрсатиш, мазкур хизмат турини рақамлаштириш ҳамда илғор хорижий тажриба ва ахборот технологияларини жорий қилиш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгиланган:

•  йўналишсиз такси хизматида фаолият кўрсатувчи ҳаракат таркибига қўйиладиган талабларни белгиловчи ягона давлат стандартларини ишлаб чиқиш;

•  йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

•  йўналишсиз такси фаолиятини амалга ошираётган автотранспорт воситаларининг тасарруф муддатини чеклаш;

•  йўналишсиз такси хизматини тўлиқ электромобиллар ва бошқа экологик тоза, “яшил” транспорт турларига босқичма-босқич ўтказиш;

•  йўналишсиз такси ҳайдовчилари тўғрисидаги барча маълумотларни ўзида жамлаган ID-карталарни жорий қилиш ва уларни тегишли давлат органлари электрон ахборот базаларига интеграциялашни таъминлаш;

•  йўналишсиз таксиларнинг ҳаракатини масофадан онлайн кузатиш ва назорат қилиш тизимини жорий қилиш;

•  ҳайдовчини йўналишга чиқиш олдидан кунлик тиббий кўрикдан ва транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш бўйича электрон тизимни жорий этиш;

•  йўналишсиз такси хизмати фаолиятига рухсат берувчи лицензия варақаларининг амал қилиш ҳудудини белгилаш;

•  имконияти чекланган фуқароларга махсус мосламали (пандус) такси хизматини йўлга қўйиш;

•  аҳоли гавжум жойларда, вокзал ва аэропортларга туташ ҳудудларда алоҳида йўналишсиз такси тўхташ жойларини ташкил қилиш;

•  Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларининг талабларидан келиб чиқиб, зиёрат туризмининг янада жозибадорлигини ошириш мақсадида, йўналишсиз таксиларда ҳамда буюртма асосида хизмат кўрсатадиган транспорт воситаларини турларини (“Стандарт”, “Бизнес”, “Эконом”, “Комфорт”) жорий қилиш.

Лойиҳа 2022-2025 йилга мўъжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг