Тошкентда тақиқдаги 2 гектар ерни $800 000 га пулламоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
31 Март 2022
10077Тошкент шаҳрида тақиқда бўлган иссиқхона учун ажратилган 2 гектар ер майдонини 800 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 30 март куни фуқаро Э.Н. “Ўрол” исмли шахс унга Бектемир туманида жойлашган тақиқда бўлган иссиқхона учун ажратилган 2 гектар ер майдонини ҳар бир сотихини 4 000 АҚШ долларидан жами 800 000 АҚШ долларига сотишини айтгани ҳақида прокуратурага мурожаат қилган.
Унга кўра, “Ўрол” ер майдонига қўйилган тақиқни тегишли органлар орқали ечиб, келгусида қурилиш ишлари учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ваъда берган ва олдиндан 80 000 АҚШ доллари беришини талаб қилган.
Мазкур мурожаатга асосан Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ ҳамда ИЖҚК департаменти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Юнусобод туманидаги Кардиология маркази олдида “Ўрол” аризачи Э.Н.дан 80 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси