Тошкентда ўтадиган Халқаро конференция иштирокчилари номи аниқ бўлди

Жамият

image

Аввалроқ, жорий йилнинг 19-20 февраль куни Тошкент шаҳрида “Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. 

Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, жорий йилнинг15 февраль ҳолатига кўра 130 га яқин хорижий экспертлар ушбу конференцияда иштирок этишларини тасдиқлаганлар. Улар 36 та мамлакат, 9 та халқаро ва минтақавий ташкилотлар, 71 та таҳлилий тузилмалар, 18 та давлат ташкилотлари ва парламентлар вакиллари ҳисобланади. 

Конференциянинг ҳамташкилотчиси, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Наталья Герман тадбирда нутқ сўзлаши кутилмоқда. 

Форумда, шунингдек, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан, Жаҳон савдо ташкилоти бош директорининг ўринбосари Алан Вулф,  АҚШ ташқи сиёсат кенгаши ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр, Хитой ҳозирги халқаро алоқалар академияси президенти Сзи Чжийе,  Афғонистон савдо ва саноат вазири ўринбосари Камил Сиддиқий ва минтақа муаммосига ихтисослашган бошқа нуфузли экспертлар ва таҳлилчилар иштирок этадилар. 

Конференция пленар ва сексион мажлислар шаклида ўтиши режалаштирилмоқда. 

Сексион мажлисларда экспертлар томонидан Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, сув ва экология, энергетика, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилади.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made