Тошкентда тадбиркор 8 кишининг номига олинган кредитни ўзлаштирди
Жамият
−
29 Август 2022
5786Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятларида ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда бугун, 29 август куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқитисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Департаментнинг Миробод туман бўлими Тошкент шаҳрида “G.G.” МЧЖ раҳбари Ғ.Л. 8 нафар фуқарони ўзи раҳбарлик қилаётган корхонага ишга қабул қилишга ишонтириб, пул маблағларини ўзлаштирганини аниқлаган. Унга кўра, Ғ.Л. уларнинг номига ҳудудий тижорат банки филиалидан жами 176 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.
Шунингдек, Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармаси фуқаро C.Х. бошқа бир фуқаро З.ни танишлари ёрдамида 4 200 АҚШ доллари эвазига Польша давлатига ишга юборишга келишиб, шундан 300 АҚШ доллари ва 2,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлаган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси