Тошкентда “Сувсоз”нинг икки ходими алоқа қудуғида заҳарланиб, ҳалок бўлди

Жамият

image

Бугун, 12 июнь куни алоқа қудуғига тушган “Сувсоз” ДУК ходимлари захарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Эрталаб соат 9:00 ва 9:30 бўлган вақт оралиғида “Сувсоз” ДУК ходимлари 1989 йилда туғилган Х. Б. ва 1988 йилда туғилган Х. Н. сув таъминоти тизимида профилактика ишларини олиб бориш мақсадида КХAЙда жойлашган Яккасарой туманидаги “Сазанчик” кафеси рўпарасидаги алоқа қудуғига тушишган.

Тахминга кўра у ерда тўпланган заҳарли газлар туфайли юқорида айтилган фуқаролар бўғилиб ўлганлар. Уларни қутқаришга ҳаракат қилган 42 ёшли Ҳ.Р заҳарланиш белгилари билан шифохонага ётқизилган.

103-тизимига воқеа ҳақида гувоҳлар хабар беришган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент фожиа

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг