Тошкентда сув қувури “портлади”

Жамият

image

Тошкент марказида Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасига яқин бўлган жойда юқори босим таъсирида ёрилган қувурдан баландлиги 5 қаватли бино баландлигига тенг сув отилган. 

Маълум бўлишича, сув қувури иситиш мавсумига тайёргарлик жараёнида якуний босим бериш босқичида юқори босим таъсирида ёрилган.

Тошкент шаҳар ҳокимилиги ҳодиса юзасидан ўз муносабатини билдирди. "Бефарқ бўлмаган фуқароларимиз томонидан берилган тезкор ахборот сабабли ўз вақтида зарур чоралар кўрилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудда амалга оширилган ишлар натижаси ҳақида яна хабардор қиламиз", дейилади ҳокимлик хабарида.

Қўшимча қилинишича, Нукус кўчасининг Ойбек кўчасидан Авлиё ота кўчасигача бўлган қисми ушбу ҳодиса сабаб вақтинча ёпилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг