Тошкентда судья ёрдамчиси машинада уриб юборган 41 ёшли эркак вафот этди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси Nexia-3 русумли автомобилида 41 ёшли эркакни уриб юборди. Оқибатда пиёда вафот этди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси Д. Я. кеча, 30 август 01:30 ларда ўзига тегишли бўлган Nexia-3 русумли автомобилини Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, пиёда 41 ёшли эркак бўлган. 

У йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган тан жароҳатлари сабаб пиёда воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.       

Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг