Тошкентда Spark ёниб кетди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида Spark автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 июнь куни соат 22:45 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Қорасув-6” даҳасида ҳайдовчи И.Р. Spark русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу ҳудудда жойлашган супермаркет яқинига етган вақтда автомобилнинг двигатель қисмида қисқа туташув бўлаётганини пайқаган ва транспорт воситасини тўхтатган. Қисқа туташувдан сўнг автомобилда ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилга зарар етган. 

Мазкур ҳодиса юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабаблари ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг