Тошкентда Spark уй деворига урилди
3-саҳифа
−
23 Февраль 2022
8485Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида Spark хонадон деворига бориб урилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Воқеа жорий йилнинг 21 февраль куни соат 16:00 да Геофизика кўчасида юз берган. Ҳайдовчи – 1990 йилда туғилган Қ.А. Spark русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, “Алишеробод” МФЙ қаршисида рул бошқарувини йўқотиб уйнинг деворига урилган.
Тўқнашув натижасида ҳайдовчи Қ.А. “чап болдир иккала суяклари ўрта учлигидан ёпиқ синиб майдаланиб силжиганлиги, ўнг қўл 5 кафт соҳасида кесилган жароҳати борлиги, танасидан кўплаб шилинган жароҳатлар борлиги” ташхиси билан шифохонага мурожат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь