Тошкентда сотувчига тазйиқ ўтказган аёлларга жиноий иш очилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳридаги “Бек-барака” бозорида сотувчига тазйиқ ўтказиб, ундан кунлик пул талаб қилган аёлларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Респуликаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур  жиноятни содир этган шахслар 40 ёшли И.Н. ва 32 ёшли Ю.Н исмли фуқаролар бўлган.

Улар жорий йилнинг 6 апрель куни соат 5:10 ларда “Бек-барака” номли савдо мажмуасида 43 ёшли Б.С.ни кийим-кечак улгуржи савдоси билан шуғулланаётган вақтида унга тегишли қўлбола усулда ясалган савдо расталарини улоқтириб, турли хил аёллар-кийим-кечакларини очиқдан-очиқ талон-торож қилган.    

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, И.Н. ва Ю.Н.  ҳам “Бек-барака” бозорида савдо ишлари билан шуғулланишлари аниқланган. Б.С.ни савдо қилаётган жойи уларга “тегишли” экани, ундан савдо жойи учун кунлик пул беришини талаб қилиб, савдо қилишига мунтазам равишда тўсқинлик қилганликлари маълум бўлган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.Н. ва Ю.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жабрланувчига етказилган моддий зарар миқдори аниқланиб, уни қоплаш чоралари кўрилиши маълм қилинди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг