Тошкентда сотувчига пичоқ тираб, дўконни ўмармоқчи бўлганлар қўлга олинди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳридаги “Эски Жува” (“Чорсу”) бозори яқинида ниқоб кийиб, қўлида пичоқ олган икки йигит дўконлардан бирида ўғрилик содир қилмоқчи бўлди. Бу ҳақда пойтахтнинг Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қуролланган йигитлар сотувчини пичоқ билан қўрқитаётган пайтда дўконга бошқа бир харидор келиб қолган. Шу боис йигитлар ниятига ета олмай, воқеа жойидан қочиб қолган.

Дўкондаги видеокузатув камералари ёрдамида гумонланувчилар қўлга олинган. Аниқланишича, улардан бири пойтахтдаги ОТМда ўқиётган 1-босқич талабаси бўлган. Уларнинг айтишича, пул зарурлиги учун ўғрилик қилишга мажбур бўлган.

“Чорсу” бозори ёнида учрашдик. Биз ниқоблар, пичоқлар ва қўлқоплар сотиб олдик. Кейин дўконга бордик”, дейди улардан бири.

Қўлга олинганларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Унга кўра, улар 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг