Тошкентда сохта “Николай” тангаларини $6 000 га пуллаётган шахс ушланди

3-саҳифа 6101
image

Тошкентда  “Николай-5” тилла тангасининг сохта нусхаларини сотаётган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Учтепа туман бўлими ҳамда Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. 

Аниқланишича, фуқаро А.К. бошқа бир фуқаро М.ни қадимий тилла тангаларни ўтказиш орқали даромад орттиришга қизиқтириб, тилла ранг кўринишидаги 20 дона тангаларни “Николай-5” тилла тангаси деб ҳар бирини 300 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 6 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 149
Рейтинг: 3
t
×