Тошкентда 10 минг долларга сохта ҳужжатлар билан ер олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

Жамият 2444
image

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида бўш ер майдонини олиб бериш эвазига фуқаронинг 10 минг АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Ю. фуқаро А.нинг ишончига кириб, унга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун Чилонзор туманида бўш турган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи қалбаки ҳужжатларни тақдим этган.

У шу орқали ер участкасида қурилиш ишлари олиб боришга рухсат берилганини маълум қилиб, эвазига 10 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани, шундан 3800 АҚШ долларини қайтариб, қолган 6200 АҚШ долларини қайтармасдан шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28,211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3.1
t
×