Тошкентда синтетик наркотик тайёрланадиган лаборатория аниқланди

3-саҳифа 9166
image

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳар ИИББга Миробод туманидаги хонадонлардан бирида синтетик наркотик воситалари тайёрланаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Миробод туманидаги хонадонларнинг бирида “Тезлик” номи остида синтетик модда ишлаб чиқариш ва тарқатишни йўлга қўйган 18 ёшли Тимур ушланган.

Тимурнинг айтишича, у хонадонни 2 ой олдин 400 долларга ижарага олган ва бу ерда Қозоғистондан келтирилган эритмаларни қайнатиб, совутган. Кейин уларни турли идишларга солиб бошқа белгиланган жойларга олиб бориб яширган. Уларни тегишли одамлар олиб кетган.

Йигит буюртмачилар билан Telegram орқали мулоқот қилган. 2 ой давомида тахминан 7 литр хомашёдан синтектик наркотик воситалари тайёрлаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 524
Рейтинг: 3
t
×