Тошкентда сифатсиз бензин сотаётган “заправка”лар аниқланди
Жамият
−
29 Октябрь
4047Тошкент шаҳридаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Билдирилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқарилиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида АЁҚШларда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “С.Г.О.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда AI-92 ва AI-95-русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлган.
Бу каби ҳолат Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Э.О.П.” МЧЖга қарашли АЁҚШда ҳам аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилган.
LiveБарчаси