Тошкентда шаҳарлараро автобуслар ҳаракати вақтинчалик бекор қилинди

Жамият

image

2022 йилнинг 5 декабрь санасидан Тошкент автовокзалидан амалга ошириладиган барча шаҳарлараро автобуслар ҳаракати вақтинчалик бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бундай қарор мамлакатда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити, йўлларда юзага келган музламалар сабабли йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

“Йўналишларда қатновларнинг қайта тикланиши тўғрисида қўшимча маълумот берилади”, деб қайд этилган хабарда.

Аввалроқ бугун, 5 декабрь куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 4:20 дан об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Самарқанд халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш учун вақтинчалик чеклов жорий этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг