Тошкентда ШҲТ ва МДҲ давлатларининг терроризмга қарши кураш бўйича конференцияси бўлиб ўтади
Жамият
−
03 Сентябрь
30952024 йилнинг 4-5 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг ўнинчи халқаро илмий-амалий конференцияси ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича иккинчи конференцияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, унда ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари, МДҲ органларининг ишчи тузилмалари, халқаро ташкилотлар, шунингдек, терроризм ва экстремизмга қарши кураш муаммоларини ўрганишга жалб қилинган таълим ва илмий-таҳлилий ташкилотлар делегацияларининг иштирок этиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, конференцияда БМТ, МДҲ AТМ, Интерпол, ЕОГ, ОҲИЧК ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашади.
Билдирилишича, конференциядан кўзланган асосий мақсад терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича илғор тажрибаларни ўзаро алмашиш, бу борадаги халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, иштирокчиларнинг хавфсизликка нисбатан бўладиган янги таҳдидларга нисбатан умумий тушунча ва ёндашувларини шакллантиришдан иборат.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан МДҲ AТМнинг мувофиқлаштирувида Ҳамдўстлик мамлакатлари ваколатли органларининг “Шарқ-Aксилтеррор – 2024” қўшма аксилтеррор машғулотлари ўтказилади.
Машғулотлардан кўзланган мақсад муҳим инфратузилма объектлари ва одамлар гавжум бўлган жойларда террорчилик ҳаракатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қўшма аксилтеррор тадбирларини ўтказишда МДҲга аъзо давлатлар ваколатли органлари фаолиятини такомиллаштиришдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон пойтахти Бишкекда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 54-мажлиси бўлиб ўтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь