Тошкентда салкам 300 та хонадон газдан узилади
Жамият
−
16 Январь 2021
8513Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Қум ариқ” маҳаласидаги 298 та хонадон табиий газдан узилади. Бу ҳақда “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, 2021 йил 18 январь (душанба) куни соат 11:00 ва 16:00 оралиғида “Sergelitumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Қум ариқ” МФЙ кириш кўчаларидаги электр газ ҳисоблагич ускуналарини Давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли, “Қум ариқ” МФЙдаги 298 та ерли аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
LiveБарчаси