Тошкентда Россия фуқароси 52 000 000 сўмга чув туширилди
3-саҳифа
−
06 Май 2021
8406Тошкент шаҳрида уй сотиб олишни ният қилган Россия фуқаросини катта маблағга чув тушириб кетишди. Бу ҳақда Ички ишлар хузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 апрель куни Россия Федерацияси фуқароси 77 ёшли Ф.Руфина Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган.
Унинг ушбу мурожаатига кўра, ўтган йилнинг июнь ойида таниши 40 ёшли С.Aлишер унга Тошкент шаҳар ҳокимияти орқали уй сотиб олишида ёрдам беришини ваъда қилган. Бунинг учун ундан 52 000 000 сўм беришни сўраган. Шундан сўнг, Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчаси 62 уй олдида 52 000 000 сўм миқдоридаги пулларни алдов йўли билан қўлга киритган ва берган ваъдасини бажармай “жуфтакни ростлаган”.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.Aлишерга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сардор Тўланбоев
LiveБарчаси