Тошкентда “разборка” учун тўпланган ўнлаб мактаб ўқувчилари ИИБга олиб кетилди

Жамият

image

Тошкентнинг Миробод туманида тунда тўпланган 8, 9, 11-синф ўқувчилари ички ишлар бўлимига олиб кетилди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Жорий йилнинг 10 июль куни тахминан соат 20:30 ларда навбатчилик қисмига Миробод туманидаги Шаҳрисабз ва Истиқлол кўчалари кесишмасида бир нечта ёш йигитлар тўплангани ҳамда ўзаро муносабатларини ҳал қилишаётгани, уларнинг бу можароси катта жанжалга айланиб кетиши мумкинлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига тезкорлик билан етиб келган ички ишлар органлари ходимлари ўнлаб вояга етмаганларни – 8,9,11-синф ўқувчилари ўзаро баҳслашаётганлигини аниқлаган. Содир бўлган воқеанинг сабабларини ўрганиш мақсадида уларнинг барчаси Яшнобод тумани ИИО ФМБга олиб келинган.

Можаро иштирокчиларидан бирининг Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига маълум қилишича, муносабатларни ҳал қилишига ижтимоий тармоқларда рақиби унинг шаъни ва қадр-қимматини камситгани сабаб бўлган.

Тошкет шаҳар ИИББ ходимлари вояга етмаганлар билан рўй берган ҳодиса ҳақида ота-оналарига хабар беришган ва уларнинг иштирокида профилактик суҳбат ўтказишган.

Ҳозирда содир бўлган ҳолат бўйича текширув давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ИИБ

Баҳолаганлар

550

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг