Тошкентда онлайн аукцион тарихидаги энг қиммат лот сотилди

Жамият

image

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Тошкент савдо маркази” (халқ тилида ГУМ ёки Turkuaz) онлайн-аукцион орқали 242,8 млрд сўмга сотилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, бу 2017 йилда e-auksion ишга туширилганидан бери энг қиммат лотга айланган.

Маълум қилинишича, ушбу лот бўйича ягона аризани фақатгина битта иштирокчи – “Buyuk Eco Savdo” МЧЖ топширган. Компания 2019 йилда халқ хўжалиги маҳсулотлари ва арраланган бино материалларини импорт қилиш мақсадида тузилган.

“Тошкент савдо маркази” ўтган йилнинг май ойида аукционга қўйилганди. Аммо аризалар йўқлиги сабабли август ойида қайта аукционга қўйилган ва лотнинг бошланғич нархи 10 фоизга камайтирилиб, 273 млрд 150 млн сўмни ташкил қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

аукцион

Баҳолаганлар

953

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг