Тошкентда оила истироҳат боғидан учиб чиққан оққушни ушлаб, сўйиб еди
Жамият
−
11 Август 2022
16091Тошкентда оила истироҳат боғидан учиб чиққан оққушни ушлаб, еб қўйди. Жониворни 13 яшар бола сўйган. Бу ҳақда “Mehr va Oqibat” жониворларни ҳимоя қилиш жамияти маълум қилди.
Маълум қилинишича, Central Park боғидаги оққуш тўсиқдан ошиб, катта йўлга чиқиб кетган. Уни фуқаро Н. ушлаб олиб кетган. Фуқаро машина рақамлари орқали топилган. Аммо ўрганиш якунида оила қушни еб юборгани, уни фуқаронинг 13 ёшли ўғли сўйгани маълум бўлган.
6 август куни жониворларни ҳимоя қилиш жамияти, парк ходими ва Мирзо Улуғбек тумани профилактика инспектори фуқаро Н ва унинг 13 ёшли ўғли билан учрашган.
Ўсмирнинг отаси улар оққушни ғоз деб ўйлаганини, овқат беришганига емаганини айтган. Шунингдек, у Қашқадарёда ўғиллари овқат учун паррандаларни ўзи сўйишини қўшимча қилган.
Фуқаро Н.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима солинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь