Тошкентда одамларни алдаб, ҳашаротларга қарши дори сотаётган сохта “СЭС” ходимлари аниқланди (видео)
3-саҳифа
−
30 Январь 2023
8199Тошкент шаҳри Миробод туманидаги “Мовароуннаҳр” маҳалласи аҳолисига ўзларини “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими ходимлари (СЭС)” дея таништириб, турли ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Санэпидхизмат Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, сохта СЭС ходимлари дея ўзларини таништираётганлар келиб чиқиши номаълум дориларни фирибгарлик йўли билан сотган.
“Видеода кўрсатилган сохта СЭС ходимлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар Дезинфекция станцияси ва туман ҳудудий бўлимларида фаолият юритмаслиги маълум қилинди”, дейилади СЭС хабарида.
Шунингдек, Санэпидхизмат фуқароларни огоҳликка чақириб, юқоридаги ҳолатга дуч келганда, дори сотаётган фуқаролардан хизмат гувоҳномаси, қайси ташкилот ёки бошқармада фаолият юритиши, зарарсизлантирувчи восита сотиши ва сотиб олишига
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь