Тошкентда одам ўлими билан боғлиқ навбатдаги ЙТҲ

3-саҳифа

image

Тошкентда 22 яшар ҳайдовчи 41 яшар пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 30 август куни тахминан соат 01:40 ларда Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. 

2000 йилда туғилган Д.Я. Nexia-3 русумли давлат рақами 01 N 398 JB бўлган автоуловни бошкариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёда 1981 йилда туғилган А.П.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда ҳодиса жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг