Тошкентда одам ўғирлаган сохта “ГАИ” ва унинг жиноий гуруҳи қамалди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида одам ўғирлаш, босқинчилик ва бошқа қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган тўрт нафар шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда “Мillar” дастури хабар берди.

Таъкидланишича, жиноий гуруҳ аъзоларидан бири ЙПХ инспектори формасини кийиб, фуқарони йўлда тўхтатган ва уни ўғирлаб кетган. Дастлаб жабрланувчидан 7 минг АҚШ долларини босқинчилик йўли билан қўлга киритган ва ундан яна катта миқдорда пул талаб қилган. Шунингдек, фуқаро агарда сўралган пулларни бермаса жиноятчилар жабрланувчининг бармоқларини кесиб, оила аъзоларини ўлдириш билан қўрқитган. Жабрланувчи ўзини олиб кетаётган машинадан тушиб қолиб, одамларни ёрдамга чақирган.

Ходимларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида гумонланувчиларнинг барчаси қўлга олинган. Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида кўриб чиқилган.

Суд ҳукми билан 1980 йилда туғилган судланувчи Жиноят кодексининг 137-моддаси (одам ўғирлаш) 2-қисмининг “б”, “в” бандлари, 28, 164-моддаси (босқинчиликда ташкилотчи) 2-қисмининг “а, б, в” бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисмининг “а” банди, 28, 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочишда ташкилотчи) 2-қисмининг “б”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди ва 15 йил озодликдан маҳрум қилинди.

Шунингдек, 1997 йилда туғилган судланувчига 13 йил 6 ой ва 1981 йилда туғилган судланувчига 13 йил 9 ой, 1994 йилда туғилган судланувчига эса 14 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Судланувчилардан солидар тартибда жабрланувчи фойдасига 437 миллион сўм ундирилиши белгиланган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг