Тошкентда ноқонуний бунёд этилаётган кўп қаватли бино қурилиши тўхтатилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Яккасарой тумани, Абдуллаева кўчаси 59-уй манзилидаги “Кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши” объектининг сифатсиз қурилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу масала Тошкент шаҳар қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди.

Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг 2020 йил 7 августдаги 20112100/1-сонли рухсатномасига мувофиқ Ф.Х.Эргашевга Яккасарой тумани, Имом Ат-Термизий кўчаси, 29-31-уй манзилида жойлашган мавжуд юридик хужжатга эга “Офис” биносини “Ертўла қаватларида автотураргоҳ, пастки қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўлган турар жой биноси” га ихтисослаштириб, реконструкция қилиш учун рухсат берилган. Шунингдек, бугунги кунда Ф.Х.Эргашев ва “CREATIVE ARCH DESIGN GROUP” ўртасида лойиҳа смета ишларини амалга ошириш учун шартнома қилиниб, лойиҳалаш ишлари олиб борилаётган бўлган. 

Қисқа муддатли инспекторлик текшируви натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари талабларини қўпол равишда бузган ҳолда Тошкент шаҳар ҚСҲН инспекциясини қурилиш-монтаж ишларини бошлашда хабардор қилмасдан ноқонуний равишда қурилиш-монтаж ишларини бошлаганлиги, қурилиш объектида муаллифлик ва техник назорати умуман олиб борилмаганлиги аниқланган.

Шунингдек, инспекция инспектори томонидан 2020 йил 11 декабрда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб, белгиланган тартибда инструментал техник кўрик ўтказиш ҳамда текширув хулосасини олиб, белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҚСҲН инспекциясини хабардор қилиб, рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги берилган 2565-сонли ёзма кўрсатмада қайд этилган мажбуриятлар бажарилмаган ва Маъмурий-жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 99-моддаси 7-қисмида кўрсатилган қонунбузарликлар содир этилган. 

Юқоридагиларга асосланган ҳолда қурилиш ишларига маъсул шахс Эргашев Фаҳриддин Илҳомжон ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 99-модда 7-қисмини қўллаб, кўриб чиқиши юзасидан 14 декабр 2020 йилда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Маъмурий судига тўпланган ҳужжатлар юборилган. Бунга қўшимча тарзда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент қурилиш

Баҳолаганлар

358

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг