Тошкентда нигериялик ўқитувчи товламачиликда айбланиб қўлга олинди

Жамият

image

Тошкентда Ўзбекистонга инглиз тилидан дарс ўтиш мақсадида келган нигериялик ўқитувчи товламачиликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 апрель куни Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, ЖҚБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ўзбекистон Республикасига инглиз тили фани бўйича ўқитиш мақсадида келган нигериялик 34 ёшли О.Инносент таниши Х.О. ни ўз уйида меҳмон қилиб, унинг ичимлик сувига номаълум модда қўшиб бергани аниқланган.

У Х.О. сархуш ҳолатга келганидан фойдаланиб, танишини расмга туширган ва ушбу суратларни Telegram ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юбормаслиги эвазига 5 млн сўм пулни талаб қилиб, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган тўйхона олдида Х.О.дан 2 млн сўм пулни товламачилик йўли билан олаётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.Инносентга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

379

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг