Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
06 Январь 2021
6618ЙҲХББ маълумотларига кўра, бугун, 6 январь куни соат 14:10 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳада, 1983 йилда туғилган ҳайдовчи О.Н. бошқарувидаги Nexia русумли автомобилнинг сигнализация қурилмасида қисқа туташув юзага келиб ёнғин содир бўлган.
Хабарга кўра, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилнинг айрим қисмлари ёнғиндан зарарланган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
LiveБарчаси