Тошкентда Nexia’нинг газ баллони портлади. 5 та автомобилга зарар етган

Жамият

image

Тошкентда Nexia’нинг газ баллони портлаши оқибатида 5 та автомобилга зарар етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бугун, 25 январь куни соат 16:50 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Бўз-2” даҳаси 6а-уй қаршисида тўхтаб турган, 1985 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.К. бошқарувидаги Nexia русумли автомобилнинг газ баллонида портлаш содир бўлган.

Оқибатда ушбу автомобиль яқинида тўхтаб турган Nexia-3, Spark ва иккита Matiz русумли транспорт воситалари техник шикастланган.

Портлаш оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ ва ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, чақнаш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

669

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг