Тошкентда наркотик тарқатиб юрган эркак ушланди (видео)
3-саҳифа
−
15:09 1863 2 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатиб юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаронинг ёнидан қадоқланган турли хилдаги гиёҳвандлик воситалари топилган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, гумонланувчининг Тошкент вилоятидаги яшаш манзили ходимлар билан кўздан кечирилганда, турли хилдаги 2 кг 200 гр, 66 минг 700 дона дозага тенг бўлган гиёҳвандлик воситалари топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
Жиноят қидирув бўлими тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида гумонланувчининг Жиззах вилоятидаги хонадонида ҳам гиёҳвандлик моддалари сақланаётганлиги аниқланган. Шундан сўнг қўлга олинган шахснинг Жиззах вилоятидаги хонадонидан ерга кўмилиб, кейинчалик тарқатилиши керак бўлган 800 гр синтетик гиёҳвандлик воситалари топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
“Одамларни заҳарлаган эканман. Бу ёмон нарса эканини билар эдим, лекин пулга қизиқибман. Экиб кетсам, пулимни тезроқ оламан деб ўйлаган эканман. Президентимиздан, давлатимиздан, халқимдан кечирим сўрайман”, дея йиғлаб мурожаат қилган гумонланувчи.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур моддага кўра, суд ҳукми билан гумонланувчига нисбатан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада машина бакига наркотик яширганлар ушланган эди.
Live
Барчаси