Тошкентда мудҳиш ЙТҲ: 2 киши вафот этди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Беруний кўчасида Matiz ва Nexia-3 тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кеча, 19 апрель куни соат тахминан 23:30 ларда Беруний кўчасида (“Тинчлик” метро бекати ёнида) иккита транспорт воситасининг ўзаро тўқнашуви кузатилган. Самарқанд вилоятидан бўлган 23 ёшли А.З. Nexia-3 русумидаги автомобилни бошқара туриб, 25 ёшли Б. ҳайдаб кетаётган Matiz автомобили билан тўқнашув содир этган.

Оқибатда Nexia-3 автомобилида йўловчи сифатида кетаётган 24 ёшли, Самарқанд вилоятида яшовчи М.Т. тан жароҳати олиб, тиббиёт муассасасига олиб борилган. Nexia-3 ҳайдовчиси эса шифокорлар томонидан кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан, олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этган. Matiz ҳайдовчиси эса воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл транспорт ҳодисасининг келиб чиқишига Nexia-3 ҳайдовчиси белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиб бошқарувни йўқотгани ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб бошқа автомобиль билан тўқнашгани сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисмида назарда тутилган аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

856

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг