Тошкентда миллионта кўчат ўтқазилади – Ҳукумат қарори

Жамият 1781
image

Тошкент шаҳар умумий майдонининг кўкаламзорлаштирилиши 2023 йилгача 30 фоизга етказилади, бу шаҳар ва туманлар ҳокимларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланади. Дарахт кўчатлари илмий-тадқиқот натижаларига кўра иқлимга мослари танлаб олинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Тошкент шаҳрининг камида 60 гектар ер майдонида аттракционлардан ҳоли бўлган жамоат истироҳат боғи ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғлари ташкил этилади.

Бектемир ва Учтепа туманларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифалари аутсорсинг асосида тадбиркорларга берилади. Бу борада келаси йил ҳуқуқий эксперимент ўтазилади.

2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида Тошкент шаҳрида 1 млн туп кўчат экилади. Акция ўтказилади.

Тошкентда 2021–2022 йилларда 1500 та қудуқ қазилади. Ушбу мақсадларга 225 млрд сўм сарфланади.

Пойтахтда 131 км узунликда пиёдалар йўлаклари, 127 километр велойўлаклар қурилади. Ушбу мақсадларга 62 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган.

Тошкент шаҳри маҳаллаларида 12 та сайилгоҳ ва 25 км узунликда велойўлак қурилади. Бунга 30 млрд сўм сарфланиши кўзда тутилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 2.8
t
×