Тошкентда МЧЖ мансабдорлари фуқароларнинг 2 млрддан ортиқ пулини “туя қилди”

3-саҳифа

image

Тошкентда МЧЖ мансабдорлари одамлардан 2 миллиард сўмдан ортиқ пулни йиғиб, ўзлаштириб юборгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, 1991 йилда туғилган Э.Э. ва 1988 йилда туғилган З.Г. жорий йилнинг 10 январь куни "RAYONA QUTLUG’" номли МЧЖни ташкил қилиб, 1 август кунига қадар фаолият олиб борган. 

Шу даврда фуқароларга автомобиль ҳамда уй-жойларни бошланғич тўловни 10 фоиздан 50 фоизгача миқдорда тўлаб, қолган пулларни 40 иш кунидан 3 йилгача бўлган муддатда бўлиб тўлаш имконини берувчи шартлар асосида олиб бериши мумкинлигини билдиришган. Мижозларни ишонтириш мақсадида улар билан шартнома тузишган. 

Бироқ МЧЖ мансабдор шахслари фуқаролар томонидан бошланғич тўлов сифатида тўланган пулларни, яъни дастлабки олинган маълумотга кўра 2 млрд сўмдан ортиқ миқдордаги пулларни ноқонуний равишда ўзлаштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз “RAYONA QUTLUG’” МЧЖ фаолиятидан жабр кўрган бўлсангиз Миробод тумани ИИО ФМБга ёки 102 рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг