Тошкентда Matiz кўприкдан тушиб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида Matiz автомобили кўприкдан тушиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кеча, 4 июль куни соат 18:00 ларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Оҳангарон шох кўчасида 1988 йилда туғилган ҳайдовчи У.Н. Matiz русумли автомашинада ҳаракатланаётган вақт бошқарувни йўқотган. Унинг бошқарувидаги Matiz кўприк четидаги тўсиққа урилиб, пастдаги қатнов қисмига тушиб кетган.

Оқибатда ҳайдовчи У.Н. тан жароҳати олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

433

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг