Тошкентда Matiz дарахтга урилиши оқибатида икки киши вафот этди

3-саҳифа

image

Тошкентда Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши сабабли дарахтга бориб урилди. Оқибатда ҳайдовчи ҳамда бир нафар йўловчи вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 7 июнь куни соат тахминан 04:00 ларда Яккасарой тумани Бобур ва Шота Руставели кўчалари кесишмасида ҳайдовчи Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб, руль бошқарувини йўқотиши сабабли йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Matiz ҳайдовчиси ҳамда унинг йўловчиси 2000 йилда туғилган фуқаро З.К. олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг