Тошкентда Matiz билан тўқнашган Damas ағдарилиб кетди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида Matiz ва Damas автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 10 июль куни соат 13:46 ларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Катта Янгиобод – Чилон-ота кўчалари чорраҳасида 1992 йилда туғилган ҳайдовчи И.Т. бошқарувидаги Matiz русумли ҳамда 1996 йилда тўғилган Х.Б. бошқарувида бўлган Damas русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда икки ҳайдовчи ҳам тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг