Тошкентда Matiz билан тўқнашган BMW пачоқ бўлди
Crime
−
27 May 2025 5780 1 minute
Бугун, 27 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Matiz ва BMW русумли машиналар тўқнашиб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 15:15 да туманнинг Бунёдкор шоҳ кўчаси иккинчи даражали йўлида BMW ва Matiz тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙҲХБга кўра, воқеа оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Malibu-2, Monza ва Onix русумли автомашиналар тўқнашиб кетганди.
Live
All