Тошкентда Matiz ҳайдовчиси пиёдаларни уриб кетди
3-саҳифа
−
27 Октябрь 2021 8052 1 дақиқа
Жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкентда ҳайдовчи Matiz русумли автомобилда пиёдаларни уриб кетди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.
ЙТҲ соат 21:23 ларда Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси “Афсона” биноси қаршисида юз берган. Ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ж.М. Matiz русумли автомобилни бошқараётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четида турган пиёдаларни уриб юбориб, ағдарилиб кетган.
Ҳодиса натижасида уч нафар пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Йўл четида турган автомобилларга ҳам зарар етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь