Тошкентда маст фуқаро сабаб поезд фавқулодда тўхтатилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 9 май куни Тошкентда поезд йўлида ухлаб ётган маст фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича “Тошкент–Хўжакент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган электропоезд “Салар–Нурҳаёт” темир йўл бекатлари оралиғида ноъмалум фуқаро темир йўл устида ётганлиги сабабли фавқулодда тўхтаган.

“Ўзбекистон темир йўллари AЖ”га қарашли “Ўзбекистон” локомотив депоси ва ИИВ Транспортда ХТББ ходимлари ўз хизмат вазифаларини тезлик билан бажариб ушбу фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолган.

Аниқланишича, ушбу фуқаро Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи С.М. экани, спиртли ичимликни меъёридан ортиқ истеъмол қилиши натижасида маст ҳолатда темир йўл изида ухлаб қолгани аниқланган.

Фуқаро маъмурий суд қарорига асосан Тошкент шаҳар ИИББга қарашли реабилитация марказига жойлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг