Тошкентда машиналарнинг эшигига қулф осиб кетаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
30 Август 2022
28684Аввалроқ Тошкентда номаълум шахс автомобиль эшиги ушлагичига қулф осиб, уни очиш эвазига ҳайдовчилардан пул талаб қилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, ушбу ҳаракатларни содир этишда гумонланган 29 ёшли М.А. ушланган.
Холислар иштирокида унинг ёнидан 2 дона кодли қулфлар топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Суҳбат давомида у интернетда шундай “пул ишлаш” усулини кўриб, ундан фойдаланишга қарор қилганлигини айтган.
Режага кўра, у қулфни автомашина эшигининг ушлагичига осиб, ҳайдовчига қулфни очиш учун код рақамини сотиб олиш таклифи ёзилган хат қолдирган. Кўрсатилган ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг, қулф кодини юбориши керак бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.
LiveБарчаси