Тошкентда фирибгарликнинг янги тури пайдо бўлгани айтилмоқда
Жамият
−
26 Август 2022
44461Ижтимоий тармоқларда Тошкентда автомобиль эшиги ушлагичига қулф илинганлиги ва унга хат қистирилганлиги акс этган фото ва видеолар тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси изоҳ берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув ва ўрганишлар натижасида шаҳар ИИББ ва унинг қуйи тизимларига бу каби ҳолатлар юзасидан мурожаат келиб тушмагани аниқланган.
“Агар сиз билан шу каби ҳолат содир бўлган бўлса ёки шу каби ҳолатга дуч келсангиз, шунингдек ушбу шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз 71-206-42-54 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилишингизни ёки 97-778-99-65 телеграм рақами орқали хабар беришингизни ёхуд яқин орадаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади ИИББ хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь