Тошкентда машина босиб кетган эркак вафот этди
3-саҳифа
−
10 Май 2021
23162Бугун, 10 май куни Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 33 ёшли фуқаронинг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ соат 11:30 да Янгиҳаёт туманидаги Меҳригиё кўчасида содир бўлган. Жорий йилнинг 3 февраль куни Учтепа тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддаси 1-қисмига мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 18 ойга маҳрум қилинган 1995 йилда туғилган Аҳмаджон А. Spark автомобилини бошқариб йўл тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда – 1988 йилда туғилган Бекзод Р.ни босиб кетган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь